жил
билан улашинг
1. Жойидан қўзғалмоқ, силжимоқ, сурилмоқ.
-
Отақўзи жойидан жилмади, чойи совиб қолган пиёлани қўлида айлантирганича ўйга толди. О. Ёқубов, Диёнат
-
Неча соатдан бери ўрнидан жилмай тик турган Аваз беихтиёр бир қадам олға босди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ярим соатча ўтгандан кейин, машина жилди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
2. Бошқа ерга кўчмоқ, кетмоқ.
-
Дарахт бир ерда кўкаради Отанг раҳматлик умр бўйи шу ердан бир қадам жилган эмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма Юришмоқ, олға босмоқ.
-
Шу курс билан ишим оз-оз олдин жилди. Ғ. Ғулом
ЖИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар