жилд
билан улашинг
1. Бирор нарса устидан кийдириладиган, қоплаб қўйиладиган ғилоф.
-
Ёстиқ жилди. Тўшак жилди.
-
[
-
Гулнора Собирова] Қўлидаги кўрпа жилдини машинадан чиқариб, ўзи нафис қилиб солган гулларни завқланиб кўздан кечирди. Газетадан
2. Илгариги вақтларда мактаб болалари портфел ўрнида ишлатган халта.
-
Эсингиз-да борми, бўйнимизга жилд осиб, Урфон мактабига қатнаган кунларимиз? А. Қаҳҳор, Сароб
-
Деҳқонбой ака ҳали-ҳали кўз олдидан кетказа олмайди: Елкасида жилд. Бир бурда нон, мева-чева солинган Газетадан
-
Кўк жилдимда алифбе ва бир бурда нон, Биринчи бор қадам қўйдим мактаб томон. Э. Воҳидов, Нидо
3. Сомсанинг жиддий Сомсанинг қиймани ўраб турган, кўпинча қат-қат хамир қисми.
-
Мантисининг қиймасига ичак-човоқ ишлатар, сомсасининг жилдига жир, демакки ёғ ишлатар. Муштум
-
Ундан кейин ошпаз йигит мудирликка келди. Аммо пармуда сомсага уста эди. Мен жилд очиб бериб турардим, у тугиб ташлайверарди. С. Аҳмад, Ҳикоялар
Кўп қисмли бадиий ёки илмий асарнинг ҳар бир нашр қилинган қисми; том.
-
Қиши билан бир неча жилд китоб ёзиш мумкин. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Минг жилд китоб ўқиб, бир жоҳилга гап топиб беролмасам, мана бу каллани нимага кўтариб юрибман? С. Сиёев, Ёруғлик
ЖИЛД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JILD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жилд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар