жинс
билан улашинг
1. биология Жонли организмларнинг биологик ва жисмоний хусусиятларига кўра икки (эркак ва урғочи) туридан бири.
-
Эркак жинси. Хотин жинси.
-
Узаро қарама-қарши икки жинс дунёда тирикликни давом эттиради. Т. Қаипбергенов, Қорақалпоқнома
-
Бўлажак фарзанд жинсининг ўғил ёки қиз бўлиши отадаги уруғ ҳужайраси таркибида бўладиган икки хил хромосомага боғлиқ. Газетадан
2. Тур, нав, хил.
-
Лириканинг ўзига хос адабий жинс сифатидаги табиати унинг жанр қиёфасида ҳам акс этади. ЎТА
-
Барон фон Ринг, албатта, эшак эмас, балки орий жинсдан бўлган бир зот. А. Қаҳҳор, Барон фон Ринг.
3. Ижтимоий гуруҳ, табақа.
-
Жинсига тортмоқ.
-
— Ота, бу синглим,— табассум билан деди Йўлчи. — Бойникида яшашини маъқул кўрмадим. — Яхши қилибсан: Кабутар бо кабутар, жинс бо жинс. Тўғри, улар қариндошинг. Лекин улар сени ўз жинсига қўшмайди. Улар пул жинсидан. Ойбек, Танланган асарлар
4. геол. Ер қобиғининг маълум қатламини ҳосил қилган минерал.
-
Қоя остидаги тоғ жинслари минг йиллар давомида эсган шамол таъсирида силлиқланиб, ғор шаклида ўйилган эди. С. Кароматов, Олтин қум
-
Нуротадан Томдибулоққача чўзилган тоғлардаги тоғ жинсларини ўрганиб, у жойларнинг геологик харитасини тузди. С. Анорбоев, Ўзбекистон олтини
ЖИНС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JINS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жинс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар