жизилла
билан улашинг
1. Жон ачитиб оғримоқ, ловулламоқ.
-
Ярам жизиллаб оғрияпти.
-
Бобур ярадор оёғининг жизиллаб куйиб оғригани ва Аҳмад Танбалнинг қўлидаги қилич алланечук таниш эканини бир вақтда ҳис қилди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. кўчма Жиззакилик қилмоқ.
-
— Ўзинг хато қилгандирсан! — дея жизиллай бошлади Дўндиқ. Ойдин, Дўндиқдан ҳам ёш экан
жизилла сўзи қатнашган жумлалар:
Юраги жизилламоқ
-
— Яхши кўрасанми ўзи? — Ҳа. Бир кун кўрмасам, юрагим жизиллаб туради [деди Муса]. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Назира ўша врач йигит, Комилжон билан турмуш қуришибди. Буни эшитиб, Йигиталининг юраги алланечук жизиллаб кетди. Д. Нурий, Осмон устуни
айнан Жазилламоқ.
-
Кабобпаз баррадай нон бетига жизиллаган аллақанча сихларни қалаб, пиёз ва гармдори билан қўйиб кетди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
-
Хаёл билан бўлиб, балиқни айлантиришни ҳам унутиб қўйибман, бундай қарасам, сели чиқиб жизиллаяпти. Н. Фозилов, Дийдор
ЖИЗИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIZILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жизилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар