жувонмарг
билан улашинг
1. Ёш ўлган, авжи етилган пайтида ҳалок, нобуд бўлган.
-
[Гули:] Жувонмарг ғунчани ҳам эсла, ёд эт. Унутма, доимо руҳимни шод эт. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
2. қарғиш Ўлгур, ер ютгур
-
[Ҳожар Гўлахонга:] Ҳа, жувонмарг, холангга нима дединг? Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Бирорта камбағалга тегса, унинг ёнида оёқ яланг қўш ҳайдарди бу жувонмарг! Ҳ. Ғулом, Машъал
жувонмарг сўзи қатнашган жумлалар:
Жувонмарг бўлмоқ
-
Мени бу балодан халос қилинг. Ёшман, бемаҳал жувонмарг бўлиб кетмай. С. Аҳмад, Ҳукм
Жувонмарг қилмоқ
-
Лекин лабз (лафз) деб бировни жувонмарг қилиш ҳам инсофдан эмас-да? Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Ўқишини жувонмарг қилсак, уволига қоламиз. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
ЖУВОНМАРГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JUVONMARG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жувонмарг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар