жувон
билан улашинг
1. Эрга чиққан, аммо ҳали ёш аёл.
-
Тўхта хола атрофга олазарак қараб турган эди, ўрта яшар бир жувон келиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ёши ортиб бораётган ҳар бир қиз, ҳар бир жувон сингари, Тўрахон ҳам бола кўришни хоҳлар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. Эрдан чиққан ёки тул қолган хотин.
-
[Қутидорнинг] Борди-келди битта жувон қизи бор-ку, мунча, тўйни бошқа, никоҳни бошқа қиламиз, деганига ҳайронман [деди биринчи киши]. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Жувон олмай, қиз олинг: Қизнинг қилиғи яхши. Оқ олма, қизил олма.
3. Иффатини йўқотган қиз.
-
— Қизми, жувонми, Гулнорми — бар бир, мен дадамнинг ёш хотин олишини хоҳламайман, — деди Салим. Ойбек, Танланган асарлар
ЖУВОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JUVON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жувон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар