кабоб
билан улашинг
Асосан, гўштни сихга тортиб, кўрага териб, чўғ дамида пишириладиган, шунингдек, тандирда ёки қозонда ҳам тайёрланадиган таом.
-
Жигар кабоб. Лула кабоб. Қийма кабоб. Тандир кабоб. Қозон кабоб.
-
Тоғдан ҳайдаб тушилган қўйлар сўйилди, кабоб кўраларида арчанинг пистоли кўмири чўғлатилди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Рашид икки кулча нон орасига олинган кабобнинг сихи бандини Муҳаррамга тўғрилади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
кабоб сўзи қатнашган жумлалар:
Бағри (ёки юраги, дили, жигари, кўкси) кабоб бўлмоқ
-
Дили кабоб бўлган Полвон бу йигит воқеасини тўлароқ билмоқчи эди. Ж. Шарипов, Хоразм
Кабоб бўлмоқ
-
Иситма ичида кабоб бўлиб, ҳамослаб ётган Қулмуҳаммад ошнасига бақрайиб қараб қолди. Мирмуҳсин, Чўри
-
Тошкентнинг иссиқ кўчаларида бир киши кабоб бўлиб юрибди, у — Умид. Мирмуҳсин, Умид
Сих ҳам куймасин, кабоб ҳам.
КАБОБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KABOB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кабоб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар