калька
билан улашинг
1. Чизма ёки расм нусхасини тушириш учун махсус ишланган шаффоф қоғоз ёки мато.
-
Калька билан расм олмоқ.
-
Нусха олинадиган чизма устига чизма варағидан сал катта калька варағи қўйиш керак. А. Абрикосов, Чизмачилик
2. Чизма ёки расмнинг шундай қоғоз ёки матога туширилган нусхаси.
-
бепоён чўлни тўрт киши кезиб юрибди. Уларнинг қўлида планшет, калькалар туширилган турли ўлчам ва схемалар. Р. Ўроқов, Қарши чўлида
3. тилшунослик Бошқа тил луғавий бирлигидан она тили воситалари билан сўзма-сўз таржима қилиш орқали ясалган сўз ёки ибора.
-
“Дунёқараш” сўзи русча “мировоззрение” сўзининг, ишчи кучи эса рабочая сила иборасининг калькасидир. ЎТА
КАЛЬКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KALKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан КАЛЬКА сўзига берилган маънолар
калька сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
калька сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing