калла
билан улашинг
1. Жониворларнинг боши (одатда, чорва молларининг боши ҳақида).
-
Отнинг калласи. Ҳўкизнинг калласи. Филнинг калласи.
2. Сўйилган чорванинг боши (хом ёки пиширилган).
-
Калла гўшти. Калла куйдирмоқ,. Калла шўрва.
-
Ҳеч бир тўй-томоша оқсоқолсиз ўтмасди. Биронтаси эчки сўйгудек бўлса, калласини энг аввал оқсоқол олдига қўймасдан иложи йўқ. П. Турсун, Ўқитувчи
3. сўзлашув тили Одам гавдасининг юқори қисми, боши.
-
Ҳар каллада бир хаёл.
-
У [амир] кулган сари қилтириқдай бўйнига калласи оғирлик қилиб, дам олдинга, дам орқасига оғиб кетар эди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қиз калласини чайқаб, қўлларини енг-сочбоғ ичига тиқиб олди. С. Сиёев, Аваз
4. Боши катта киши исмига лақаб сифатида қўшиб ишлатилади.
-
Аҳмад калла. Карим калла
-
Ҳаммаси ҳам Ғиёс каллага ўхшаган бетавфиқ бўлаверармиди? М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
5. сўзлашув тили Кўчма Ақл, мия.
-
Калласи бор одам кўп чекмайди. Боланинг калласи жойида. Каллангни ишлат!
-
Ўзимнинг каллам бор, сенинг маслаҳатингсиз ҳам эплаб кетаман. С. Сиёев, Отлиқ аёл
6. сўзлашув тили Кўчма “Нодон”, аҳмоқ, каллаварам каби маъноларда ишлатиладиган ундалма.
калла сўзи қатнашган жумлалар:
Калла солмоқ
Хом (ёки қовоқ) калла
-
Билмасанг, нега, урди деб қўл қўясан, мажбур қилди деб гувоҳликка ўтасан, қовоқ калла?! О. Ёқубов, Ларза
Калла пишдими?
Калла ташламоқ
-
Рўпарамда, сувнинг лабгинасида, катта харсангтош турарди. Шунинг устидан калла ташламоқчи бўлиб, энди оёқ қўйган эдим, нима бўлди-ю, шалоп этиб, сувга ағдарилиб тушдим. Ў. Умарбеков, Севгим, севгилим.
Калла қанд
Калла қилмоқ (ёки урмоқ, қўймоқ)
-
Қора йигит алам билан уни бир калла қилган эди, хотиннинг олдига бориб тушди. С. Аҳмад, Сайланма
-
Йўлчи бир калла уриб, Қора Аҳмаддан ўзини айирди Ойбек, Танланган асарлар
-
Тўлан бош эгиб, навбатдаги даррага елка тутган бўлди-ю, кутилмаганда қози аскарга калла қўйди. С. Сиёев, Аваз
Куйдирган калла
Иссиқхоналар ва хонадонларда ўстириладиган, гуллайдиган кўп йиллик манзарали ўсимлик.
КАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
калла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар