кайф
билан улашинг
1. Руҳий ҳолат; кайфият.
-
Кайфи яхши. Кайфи чоғ. Кайфини бузмоқ.
-
Камбағал учун ўз ҳақини талаб қилиш ҳам қийин. Чунки хўжайиннинг хурсанд ва хурсанд бўлмаган чоғлари бўлади. Олдин унинг кайфини билиш керак. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дарҳақиқат, мингбоши бугун тетик, кайфи жойида кўринарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Рузвон хола ўзининг қайғули гаплари билан ўғлининг кайфини бузиб қўйганини пайқаб ачинди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. Кишининг яхши, ёқимли, ҳузур-ҳаловатли ҳолати.
-
Агар ўз кайфингиздан кечсангиз, яхши билингизки, бир эмас, икки жонни азобдан қутқарган бўласиз, онажон! А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир бечоранинг сизнинг кайфингиз учун азоб эмас, чеккан хўрлигини ўйлаб, ҳар куни бир қат этдан тушаман. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. Бирор нарса таъсиридан юз берадиган ёқимли, кўтаринки (роҳатбахш) ҳис-туйғу, ҳиссиёт.
-
Кечалар кайфи, Оқшомлар файзи. М. Шайхзода.
-
Янги ерни обод қилишда ўзгача кайф бор. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Шеър кайфи кун бўйи қилди бетоқат. С. Зуннунова.
-
Унинг майин, қўнғироқдек янгроқ, ширали овози Ҳамзага алоҳида кайф бағишлади. К. Яшин, Ҳамза
4. Ичкилик ва бошқа маст қилувчи (кайф берувчи) нарсанинг таъсири, таъсир этиш хусусияти.
-
Ароқнинг кайфи. Нашанинг кайфи.
-
Афюннинг кайфи қурсин, домла, сизни одамгарчиликдан чиқариб қўйибди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Тантибойвачча кечаги базм ва ичкилик кайфини бутун кун чўзилган уйқу билан тиниқтириб, қўрғон эшигидан боғ ташқарисига чиқди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Чинни коса беш-олти бор қўлдан қўлга ўтгандан кейин, ҳар икковининг ҳам боши хийли оғирлашиб, кайф ғалаба қила бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
5. Ана шу нарсалар, унинг кайфи таъсирида (ичиш, чекиш ва шу кабилар натижасида) юзага келадиган руҳий ҳолат; мастлик.
-
Беш-олти қадам нарида кайф билан алжираётган йигитларнинг бири келиб, унга тегажаклик қилди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
6. сўзлашув тили Умуман, кайф берувчи нарса (нос, сигарета ва бошқалар).
-
Қани, кайфдан олинг (оддий сўзлашувдан).
кайф сўзи қатнашган жумлалар:
Кайфи учмоқ
-
— Бундоқ денг-да. Кайфим учиб кетди-я! — деди қори ва ёқасини катта очиб, кўкрагига уч марта туфлади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Кайфини сурмоқ
-
Чилла ҳавосини симириб, Қиш сайрининг кайфини сурдим. С. Акбарий, Меҳригиё
-
Ҳалол ишлаб, турмушни гуллатиш, кайфини суриш керак. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Ароқнинг кайфини сурмоқ.
-
Мирали бува кўкнорини ичиб, кайфини сураверади. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Ана, банги тўра юмшоқ курсида афюннинг кайфини суриб, кўзлари сузилиб ўтирибди. С. Сиёев, Аваз
Кайфи қочмоқ
-
Тўранинг ниҳоятда кайфи қочди, жаҳл отига миниб, оқсоқол билан имомни еб қўйгудек ёввойи қараш қилди. Ж. Шарипов, Хоразм
Кайф қилмоқ
-
Ароқ ичиб кайф қилмоқ.
-
Салом кейинги вақтларда ишдан кўпинча кеч ва кайф қилиб, баъзан, ҳатто ўлгудек маст бўлиб келадиган бўлиб қолди. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
-
Мирали бувани қўрқитамиз. Ҳозир кўкнорини ичиб, кайф қилиб ўтирибди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Домла қаерда ҳам музика ва ашуладан кайф қилиб ўтириб: Худо ё тавба, музиканинг хумориси тутар экан — деган экан. П. Турсун, Ўқитувчи
КАЙФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAYF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кайф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар