кайфият
билан улашинг
1. Кишида ички кечинма, интилиш ва шу кабилар билан боғлиқ, унинг таъсирида юзага келувчи ҳолат, руҳий ҳолат.
-
Хушнуд кайфият. Кайфияти бузуқ. Кайфияти ўзгармоқ.
-
Инсон кайфияти, унинг иш натижаси меҳнат шароитига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Газетадан
-
Унинг лабларидаги табассум, дилида мавж ураётган шодлик, висол дақиқаларидагина бўладиган кайфият менинг қалбимда бош кўтарай деб турган ўйларни уйғотишга йўл қўймасди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Оғайнилар тушкунликка тушмадилар. Қувноқ ва тетик кайфиятда хайрлашдилар. Гулдаста
2. Муайян бир ички интилиш, кечинма, руҳий ҳолат ва шу кабилар ифодаловчи, акс эттирувчи ҳолат.
-
Хотиржамлик кайфияти. Байрам кайфияти. Ишчанлик кайфияти.
-
Ишчилар билан солдатлар ўртасида қандайдир бирдамлик кайфияти сезиларди. О. Раҳимов, Шонли кунлар хотираси
-
Бу бардамлик Йигиталини бир лаҳзада ҳамма нарсага бепарво қараш кайфиятидан халос қилди. Д. Нурий, Осмон устуни
3. Яхши, ёқимли вазият, ҳолат.
-
Уларнинг кайфиятига кайфият қўшолган бўлсак, ўзимизни бахтиёр ҳисоблаймиз. Газетадан
КАЙФИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KAYFIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кайфият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар