1. Тузилиш, ҳажм, ўлчам жиҳатдан нисбатан катта бўлмаган.
Кичик ўрмон. Кичик шаҳар. Кичик бино. Кичик тош. Кичик арава. Кичик хўжалик. Кичик гавда.
[Отабек] Айвоннинг нариги ёни билан бир боқчагами, майдонгами чиқилишини билиб, шу ёққа юрди ва кичикроқ бир мевазорга чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Қумда таланиб, бор-йўғидан ажраган кичик карвон сочилган нарсаларни йиғиб, отларни эгарлаб, араваларга қўшишга ҳозирлик кўрди. Мирмуҳсин, Меъмор
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас. Анави кичик жангчича ҳам йўқманми? Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Сиғими, сатҳ ўлчами катта бўлмаган; тор.
Кичик ҳовли. Тўн унга кичик келди.
Аксар шаҳар уйларидек, уста Баҳромники ҳам икки хона, бир айвондан ва кичик саҳндан иборат, ташқисиз эшик эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
3. Ёши ўрта даражадан паст, ўрта даражага етмаган; кексанинг акси, ёш.
Кичикларга мурувват қил, катталарни ҳурмат қил. Мақол
Бир каттанинг гапига кир, бир — кичикнинг. Мақол
4. Нисбатан ёши паст (кам) бўлган.
Кичик ўғил. Кичик амаки. Икки ёш кичик. Ўзидан кичик дўсти.
Болалардан кичикроқлари чопқиллашиб, Саодатхондан ўзиб кетишди. С. Зуннунова, Янги директор
Сидиқжон унга мурожаат қилганида, ўзидан кичик бўлса ҳам, Зиёдахон она дер эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Вазифа, лавозим даражаси паст, қуйи.
Мен ўн бир йил шу идорада кичик бир лавозимда ишладим. Гулдаста
Бухорода устоз Нажмиддин Бухорий каби катта меъмор бўлмаса ҳам, кичиклари бор. Мирмуҳсин, Меъмор
6. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган амал, касб ва шу кабиларнинг қуйи, паст, бошланғич даражасини билдиради.
Кичик илмий ходим
Яхши йигитлар — армиянинг ҳусни. Кузга бориб, буларни кичик командир қилиб чиқарамиз-а? Шуҳрат, Шинелли йиллар.
Кичик бир мастер бўлиб чиқарди отин. Ғайратий
7. Аҳамият, моҳият жиҳатдан катта бўлмаган; арзимас, муҳим бўлмаган.
Кичик хато. Кичик бир мулоҳаза.
Ҳанифа ўз звеносининг кичик бир муваффақияти шундай катта мажлисда оғизга тушадиган бир воқеага айланиб кетишини сира кутмагани учун қаттиқ хижолат тортди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Катта бошини кичик қилиб
Раис ҳам катта бошини кичик қилиб, кўпчиликнинг олдида: — Гапирган адашади, юрган қоқилади, — деди. С. Нуров, Нарвон
Сорокиннинг полкидаги ғалаёнларни яшириш учун Владимир Яковлевич катта бошини кичик қилиб, прапоршикни ўз ҳимоясига олишга мажбур бўлди. А. Мухтор, Чинор
Кичик тортмоқ
Бир вақтлардаги гавдали паҳлавон Қобил энди кичик тортиб кетган, кесакранг юзини, нурсиз кўзларини ҳадеб элдан яширар эди. Ҳ. Ғулом, Машъал
КИЧИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KICHIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.