Izoh.uz сайтида кўк сўзининг изоҳи ва маънолари

кўк

сф

1. Тиниқ осмон рангидаги; мовий, зангори.

  1. Кўк кўз. Кўк бўёқ.

  2. Қўлимизда товланар жажжи-жажжи байроқлар, Осмонда кўк, қизил шар енгил учиб ўйноқлар. И. Муслим.

2. Кул рангидаги, кулранг.

  1. Кўк бўри. Кўк каптар.

  2. Қамчи кўк от билан саман тойни етаклаб, дарё томонга кетди. Ҳ. Ғулом, Машъал

3. с. т. Яшил, сабза.

  1. Кўк ўт.

  2. Қаршимда тебранар кўк барглар ҳар он Ю, Ҳамдам

4. Ер устида гумбаз шаклида кўриниб турадиган ҳаво қатлами; осмон.

  1. Энкайганга энкайгин, бошинг ерга теккунча, Кеккайганга кеккайгин, бошинг кўкка етгунча. Мақол

  2. Мартнинг охирги кунлари. Кўк юзида сузиб юрган булут парчалари офтобни бир зумда юз куйга соляпти. А. Қаҳҳор, Минг бир жон

5. Ўсаётган ўт-ўсимлик, ўт-ўлан; майса, кўкат.

  1. Ёмғирлар ёғиб, ерда ўт-ўланлар кўрина бошлади, ҳайвонларнинг оғзи кўкка тегди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари

  2. Менинг бригадамга қарашли ердан уч гектарига Миср пахта экдим. Кўки жуда яхши. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда

6. Баҳорда янги чиққан, сомса, чучвара каби овқатларга ишлатиладиган отқулоқ, йўнғичқа, жағжағ, исмалоқ каби кўкатларнинг умумий номи ва шундай кўкатлар қўшиб тайёрланган овқат.

  1. Кўк сомса. Кўк шўрва.

  2. Кўк териш баҳонаси билан далаларни тусай бошлаган эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз

7. Кашнич, жанбил, укроп каби овқатга қўшиб ейиладиган резавор ўсимликлар, кўкат.

  1. Кўк солиб қатиқланган маставанинг лаззатли ҳиди келди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

8. с. т. (3-ш. бирл. шаклида — кўки) Доллар.

  1. Бир пачка кўки билан қўлга тушибди, иш чатоқ.

кўк сўзи қатнашган жумлалар:

Кўк сомса

Ичига янги ўсиб чиққан жағ-жағ, йўнғичқа, исмалоқ, ялпиз каби ўт-ўланлар баргини пиёз билан қиймалаб, оширма ёки оддий хамирга ўраб тайёрланган сомса.

Боши кўкка етди

Ер-у кўкка ишонмаслик

Ўта даражада эҳтиётламоқ.
  1. Қизим бечора уни [Ёдгорани] ерга ҳам, кўкка ҳам ишонмайди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ

Кулики кўкка совурмоқ

Кўкка кўтармоқ

Таъриф, тавсифини жуда оширмоқ, ўта мақтамоқ.
  1. — Муштоқман, аммо бир оз сабр эт, — деди лабларидан мева ширасини артиб Аҳмад Ҳусайн. — Қани, сен ҳали кўкка кўтарган таълимот қайси? Ойбек, Нур қидириб

Тутуни кўкка чиқмоқ

Ўта даражада хафа бўлмоқ, хуноб бўлмоқ.
  1. Ўзбек ойим ўғлининг ўлганни устига чиқиб тепиш қабилидан бўлган бу ҳаракатидан тутуни кўкка чиқиб, борлиқ қаҳр-ғазабини эри устига тўкади. А. Қодирий, Ўтган кунлар


КЎК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘K сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
887
Сўзнинг тескари ёзилиши
кўк
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
346

кўк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кўк сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўк сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+