кўкс
билан улашинг
1. айнан Кўкрак.
-
Қўлини кўксига қўйиб таъзим қилмоқ.
-
Хонанинг тўридаги пўстак устида оппоқ соқоли кўксига тушган катта саллали, ола чопонли домла ўтирарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Жингалак сочлари кўзларини тўсиб турган Раиса икки қўли билан онасининг кўксини ушлаб, йиғлаб турарди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. кўчма Юрак, қалб.
-
[Йўлчи] Гулбоғчадаги у пари кўздан ғойиб бўлгунча, отни секин юргизиб, кўксидаги чексиз шодлик билан қаноатланган, ширин ўйларга ботган ҳолда кетди. Ойбек, Танланган асарлар.
3. кўчма Бирор нарсанинг ўртаси, ичи, бағри.
-
Ёшлар чўл кўксини ёриб, тобора илгарилаб борарди. Ш. Ғуломов, Шонли авлод
-
Ғуломжон қизларни кўм-кўк кўксига олган ғўзага бир неча зум суқланиб қараб турарди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
КЎКС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘KS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўкс сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар