Izoh.uz сайтида кўкрак сўзининг изоҳи ва маънолари

кўкрак

от

1. Тананинг бўйиндан қорингача бўлган олд қисми; кўкс.

  1. [Элмурод] Қизаргунча ювинди, ҳўл сочиқ билан кўкрак, бўйин ва яғринларини обдан ишқалаб, қонини бетга тептирди. Шуҳрат, Шинелли йиллар

  2. Шаҳодат муфти қарийб бутун кўкрагини ёпган баҳайбат мош-гуруч соқолини қалам билан таради. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

2. Аёллар кўксидаги бир жуфт сут бези, эмизиш аъзоси; эмчак.

  1. Гулнорнинг бўйи ўсиб, кўкраги тўлишиб, бутун гавдаси қизлик латофати билан яшнаган чоғда бойвачча уни кўз тагига олиб қўйган эди. Ойбек, Танланган асарлар

3. Кийимнинг юқори олд қисми.

  1. Кўкрак чўнтак.

  2. Унинг эгнидаги якка бортли шевиот костюм ҳали бўйига нисбатан ингичка бўлган қаддига кенглик қилади, кўкраги бир оз халта бўлиб, ёқаси кўчиб турибди. П. Қодиров, Уч илдиз

  3. Ҳаво исимаган бўлса ҳам, хомсемиз ҳоким, формасининг кўкрак тугмаларини ечиб ташлаб, елпинишга тутинди. М. Исмоилов, Фарғона тонг отгунча

4. кўчма Юрак, дил.

  1. Кўзи сўқирдан кўкраги сўқир ёмон. Мақол

  2. Уйғоқ эдим [болани] эртага олиб кетар, ҳар нима бўлганда ҳам, кўкрагида оналик меҳри бордир [деди Сидиқжон]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

  3. Гавҳарнинг йиғи аралаш бўғиқ овози Маҳкамга ўз кўкрагидан чиқаётгандай бўларди. П. Қодиров, Уч илдиз

кўкрак сўзи қатнашган жумлалар:

Кўкрак бермоқ

Эмизмоқ.

Кўкрагига шамол тегди

Кўкрагида ёли бор

Кўкрак кермоқ

1. Ғурур, кибр билан гавдани тик тутмоқ; кеккаймоқ.
  1. Ўша пул бўлганда, Нусратилла Қулматқоранинг олдига кўкрак кериб кириб борарди. А. Мухтор, Опа-сингиллар

2. Фахрланмоқ.
  1. Кўкрак кериб, постда тураман, Ватан ёви кул бўлсин доғда. Газетадан.

Кўкрак қафаси

Одамлар, сутемизувчи ҳайвонлар ва паррандаларда кўкрак умуртқалари билан қовурғаларнинг тўш суяги ёрдамида бирикишидан ҳосил бўлган бир бутун тузилма.

КЎКРАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘KRAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
8184
Сўзнинг тескари ёзилиши
каркўк
Ҳарфлар сони
6
Кўришлар сони
94

кўкрак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

кўкрак сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўкрак сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+