Izoh.uz сайтида кўланка сўзининг изоҳи ва маънолари

кўланка

от

1. Офтоб нуридан тўсилган жой; соя.

  1. Абдуваҳоб айвондаги кўланкага ўтирди, ўғилчасини тиззасига олиб, пешонасидан ўпди. Ш. Тошматов, Эрк қуши

  2. Машина теракларнинг қуюқ кўланкаси остида учиб бораркан, Қудратнинг дўстлари кўм-кўк ва бўлиқ пахтазор далаларни унга кўрсатиб, фахрланар эдилар. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз

2. Киши ва нарсаларнинг ёруғликка қарама-қарши томонга тушадиган сояси.

  1. Аравани от тортар, кўланкасини ит тортар. Мақол

  2. Олис-олисларда йигитларнинг кўланкалари кўринади. Ўзбекистон қўриқлари

  3. Рўпарадаги уйда чироқ ёнди. Дарпарда орқасида тебраниб турган кўланка тўхтади. Газетадан

  4. Қарағайларнинг кўланкаси тунги сокин ҳавода қимир этмай турарди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан

3. Узоқда, қоронғиликда, туманда ғира-шира кўринган нарса; қора, шарпа.

  1. Кўнгли алдамаган экан: узоқдан аллақандай кўланка қорайиб кўринди. Х. Султонов, Онамнинг юрти

  2. Башорат яқин борди, кўланка яна қимирлади. А. Мухтор, Опа-сингиллар

4. кўчма Бирор ички руҳий ҳолатнинг (масалан, ташвиш, ғам, азоб) ифодаси, акси.

  1. Шеърият бошига зулмат кўланкаси тушди. Зулфия, Хаёллар, туйғулар.

  2. унинг [Мадрайимнинг] нуроний чеҳрасини, худди қуёшни булут босганидек, қайғу-алам кўланкаси чулғаб олди. Муштум

  3. Иқбол хола унинг чеҳрасидаги алам кўланкасини илғамади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

5. кўчма (3-ш. эгалик ва ў.-п. к. шаклида) Бирор кимсанинг ҳимояси; паноҳ, ҳомийлик.

  1. Бировнинг кўланкасида яшамоқ.

  2. — Қалай, Ҳомидбек, юртларингиз тинчликми? — Худога шукур, давлатлари кўланкасида. А. Қодирий, Ўтган кунлар

6. кам қўлл. Нарсаларнинг бошланғич шакли, ҳали тўла шаклланмаган умумий кўриниши.

  1. Чигит экиш бошлангунча, янги қишлоқнинг кўланкаси кўриниб қолди: ҳали очилмаган кўчаларнинг икки юзига саксон беш мингдан ортиқ кўчат ўтқазилди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари

кўланка сўзи қатнашган жумлалар:

Кўланкаси қолибди

Жуда озиб кетибди, рамақижон бўлиб қолибди.
  1. Сўрила-сўрила кўланкаси қолган совлиқ нимага ярайди? С. Анорбоев, Оқсой

Кўланка (сини) солмоқ

Салбий таъсирини ўтказмоқ.
  1. [Нигоранинг] бу табассуми зўрма-зўраки эканини, қандайдир ғусса юзига кўланка солиб турганини Шербек бир боқишдаёқ пайқади. С. Анорбоев, Оқсой

  2. Уруш барча қатори Мақсуда опанинг ҳам бошига ўз кўланкасини солди. Газетадан

Ўз кўланкасидан (ҳам) қўрқмоқ

Ҳар нарсадан қўрқадиган, хавфсирайдиган бўлмоқ.
  1. Лекин Мадамин юрагини олдириб, ўз кўланкасидан қўрқадиган бўлиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи

Ўзи хон, кўланкаси майдон

Қора кўланка

Ёмонлик, бало рамзи.
  1. Биламан, ана, ҳозир сен турган ўлка Бошида қанот ёзган қора кўланка. Ғайратий


КЎЛАНКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘LANKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
802
Сўзнинг тескари ёзилиши
акналўк
Ҳарфлар сони
7
Кўришлар сони
1488

кўланка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
кўланка сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўланка сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+