йўқла
билан улашинг
1. Ҳол-аҳвол сўрагани бормоқ ёки келмоқ.
-
Касални йўқлаб бормоқ.
-
Сиздан умидим шумиди, улуғ, наҳот ҳолинг не, деб бирор марта йўқлаб келмасангиз. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Раҳмат, Эътибор она, шундан-шунга овора бўлиб йўқлаб келибсиз!\. Ғулом, Машъал
2. этн. Бирор муносабат билан муборакбод қилиб, совға олиб бормоқ.
-
Чақалоқни йўқлаб бормоқ.
-
Юсуф амаки бот-бот келар, қизи қатори мени ҳам совғалар билан йўқлаб турарди. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
3. Бирор нарса ёки кимсани истаб суриштирмоқ, ахтармоқ, сўрамоқ.
-
Мирзакаримбой шубҳа билан боқиб сўради: — Келинг, кимни йўқлаб келдингиз бу ерга? Ойбек, Танланган асарлар
-
Бек инқилоб бўлган йили Раҳим домлани йўқлаб, мачитга келганини эслади. Ҳ. Ғулом, Машъал
4. Эсламоқ, ёдга олмоқ.
-
Наманган шаҳридан кетсам, мени йўқлар кишим борму? Машраб
-
Биз уларни йўқласак, улар бизни эслайдилар. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Келур охир сени ҳам йўқлагудек бир замон яхши. Муқимий
-
— Катта қиз бўлиб юрибсизми?-Шукур Ҳозиргина йўқлаб турган эдиг-а. Н. Сафаров, Танланган асарлар
йўқла сўзи қатнашган жумлалар:
Ўрни йўқланди
-
Элмурод Рашиднинг олдидан қайтгач, ортиқча қайғурмаса ҳам, нима учундир уч-тўрт кундан кейин унинг ўрни йўқланди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ЙЎҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘QLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар