йўқот
билан улашинг
1. Йўқ қилмоқ.
-
Буларни таг-туги билан йўқотмагунимизча, бизга тинчлик йўқ. Ойбек, Улуғ йўл
2. Муайян мақсадга монелик қиладиган тўсиқни олиб ташламоқ; барҳам бермоқ.
-
Саводсизликни йўқотмоқ.
-
Турмушимизда бир қадар ислоҳ юзага чиқсин, бемаъни ишларни йўқотайлик Ойбек, Танланган асарлар
3. Ихтиёрсиз ҳолда тегишли нарсасини йўқ қилмоқ, назар-эътиборидан қочирмоқ.
-
Кўр ҳассасини бир марта йўқотади. Мақол
-
Устод Қавом, Нажмиддин кетганидан сўнг, кўнгли бўм-бўш бўлиб қолиб, бир нима-сини йўқотган одамдек гангиб юрди. Мирмуҳсин, Меъмор
4. кўчма Ажралмоқ, маҳрум бўлмоқ; айрилмоқ, жудо бўлмоқ.
-
Гуландом ёлғиз гўзал-гина эмас, балки ақли ва инсоний ғурурини ҳали жилла йўқотмаган хотин каби туюлди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Жангда ўз сафдошларидан бир нечтасини йўқотди. Газетадан
5. Кучдан қолмоқ, йўққа чиқмоқ.
-
Қонуннинг 26-моддаси ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
йўқот сўзи қатнашган жумлалар:
Ақлини (ёки эсини, ҳушини, эс-ҳушини) йўқотмоқ
-
Темиржон эса қадаҳ уриштириш у ёқда турсин, ақлини йўқотиб, нима бўлаётганига ҳам тушунмас, хомуш ўтирарди. Ж. Абдуллахонов, Орият
-
— Вой, эсим қурсин, сизларни кўриб, эсимни ҳам йўқотиб қўйдим, — деди онаси ташқарига интилиб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бир лаҳза эс-ҳушини йўқотиб, эсанкираб турди-да, кейин. К. Яшин, Ҳамза
Гапини (ёки сўзини) йўқотмоқ
-
Йигит гапини йўқотиб чайналди. Қизга, ялингандек, жавдираб қаради. С. Аҳмад, Уфқ
-
Нотиқ тўсатдан қаттиқроқ танқид қилдим, шекилли деган андишага бориб, сўзини йўқотиб қўйди. А. Қаҳҳор, Нотиқ
Ўзини йўқотмоқ
-
Ўзларини йўқотиб қўйган дуо-хон-доялар бу салобатли кишини кўриб, турган жойларида қотиб қолдилар. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
-
Қасам руҳи билан ғайратланиб келган йигит бу ердаги аҳволни кўриб, ўзини йўқотиб қўйди. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
ЙЎҚОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘QOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўқот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар