мустасно
билан улашинг
Умумий қоидадан, одатдаги тартиб, ҳолатдан ташқари.
-
Ёр, диёр меҳрини куйлаб, Умримиз бўлгай адо, Мен на истисно эрурман, Сен на мустасно, қалам. Э. Воҳидов
-
Айрим мустасноларни ҳисобга олмаганда, адабиётимиз турли йўллар тажрибалар асосида ривожланиб боради. Газетадан
-
Мулла Бурҳон мажлисга киришга мансаби жиҳатидан лойиқ бўлмаса ҳам мустасно тарзда киргизилди. М. Жўрабоев, М. Б. мартабаси.
мустасно сўзи қатнашган жумлалар:
Мустасно қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Агар дарсликларни мустасно қилсак матбуот саҳифаларида, шунингдек, илмий, оммавий китоб ва рисолаларда кимё — химия, кимёвий — химиявий, кимёгар — химик тарзида уларнинг ҳар икки варианти ҳам қўлланаётир. ЎТА
-
Ота-боболаримиз шу тариқа, теракни мустасно этганда, мевали дарахтни кўпайтиришга зўр эътибор берганлар. Газетадан
МУСТАСНО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSTASNO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мустасно сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар