мустаҳкамла
билан улашинг
1. Мустаҳкам қилмоқ, маҳкамламоқ.
-
Эшикни мустаҳкамламоқ.
-
Шунинг учун немислар бу районни қарийб икки йил давомида тинмай мустаҳкамлаган эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз.
2. кўчма Барқарор қилмоқ, жипслаштирмоқ.
-
Истиқлолимизни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун кураш—муттасил давом этадиган ўта масъулиятли ва мураккаб жараён. Газетадан
-
Комплекслар, фермерларни малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш чораларини кўриш керак. Газетадан
3. Пухталамоқ, пухта ўзлаштириб олмоқ.
-
Ўтилган дарсни мустаҳкамламоқ.
-
Ҳар нарсани гапираверманг, ҳунарингизни мустаҳкамланг, уқувли бўлинг. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
МУСТАҲКАМЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSTAHKAMLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мустаҳкамла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар