мустақил
билан улашинг
1. Ихтиёри ўзида бўлган; тобе, қарам бўлмаган.
-
Мустақил давлат.
-
Нормуҳаммад қушбеги Қўқондан бош товлаб, ўз олдига мустақил ҳукумат эълон қилган бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Ўзганинг ёрдамисиз ёки раҳбарлигисиз иш қила оладиган, ўзича фикр юрита оладиган, яшай оладиган.
-
Дўстларининг жилмайган юзлари унинг [Элмуроднинг] ҳеч қачон хаёлига келмаган бир фикрни шивирлаётгандек бўлди: Биз энди жиддий ва мустақил одамлармиз деяётгандай туюлди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Энди у ўзини мустақил ҳаёт йўлига қадам қўйган мустақил бир киши деб ҳисоблади. С. Аҳмад, Ҳукм
3. Фақат ўзига тааллуқли, ўзгалар иштирокисиз, таъсирисиз бўладиган.
-
Ўзининг қизиқиб, мустақил шуғулланиши натижасида бу тилни ўқитувчиси билан гаплаша оладиган даражада билиб олди. Мирмуҳсин, Умид
-
Менинг гапим шу: мустақил фикрингиз бўлса, яна ўйлаб кўринг. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
учала шогирдидан ҳам мингдан-минг рози эканини айтди, энди мустақил иш қилаверишларингиз мумкин, деб фотиҳа ҳам берди. Мирмуҳсин, Меъмор
мустақил сўзи қатнашган жумлалар:
Мустақил сўз
МУСТАҚИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSTAQIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мустақил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар