мустаҳкам
билан улашинг
1. Бузилиш, узилиш, қулаш ва шу кабилар жиҳатдан чидамли; пишиқ-пухта, маҳкам.
-
Мустаҳкам иморат. Мустаҳкам пойдевор.
-
Андижон қалъаси мустаҳкам. Бобур мирзо у ерда бўлса, қалъа янада мустаҳкам бўлур. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Мустаҳкам темир устунларга тортилган пўлат арқон кучли моторлар ёрдамида бир маромда ҳаракатга келиб турибди. Газетадан
2. кўчма Ўз хусусияти, моҳияти ва шу кабилар жиҳатдан ўзгаришга, бузилишга, айнишга чидамли; барқарор, айнимас.
-
Мустаҳкам интизом. Мустаҳкам дўстлик. Мустаҳкам алоқа. Мустаҳкам ирода,
-
Асаби темирдан ва руҳияти ниҳоятда мустаҳкам кишилардан акванавтлар тайёрланади. Фан ва турмуш
-
Имонига, динига мустаҳкам, покиза одам бор жойдан ажина юз чақирим нарига қочармиш. С. Аҳмад, Ҳукм
МУСТАҲКАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSTAHKAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мустаҳкам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар