мусофир
билан улашинг
1. Сафардаги киши; сайёҳ.
-
Ҳар шаҳардан ҳар шаҳарга юрамиз, Бир мусофир бизлар гадо бўламиз. Ширин билан Шакар
-
Бой меҳмонхонага кирганда, мусофир ёстиққа бош қўйиб уйқуга кетган, баҳузур йўл ҳордиғини чиқараётган эди. У. Исмоилий, Сайланма
2. Бошқа ердан келган ёки бошқа ерда яшовчи; келгинди.
-
Бундан ўн саккиз йил бурун бу қишлоқнинг бир бурчагида мусофир бир темирчи бўлар эди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Қизимни мусофирга бермайман, деб қўярмикан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
3. сўзлашув тили Ўзга, ёт (эл-юрт ҳақида).
-
— Раҳматли отам мусофир элларда менинг нима бўлишимни ҳам ўйламаганмикан? — деди Ҳожи хола. М. Исмоилий, Фарғона т.о
-
Биз узоқ жудоликдан кейин мусофир юртда учрашган ака-укалардек қучоқлашиб кетдик. О. Ёқубов, Излайман
МУСОФИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUSOFIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мусофир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар