йўқол
билан улашинг
1. Йўқлик касб этмоқ, мавжудлиги барҳам топмоқ; йўқ бўлмоқ.
-
Сайёрамизда қанча тоғлар йўқолиб, яна қанча янгилари пайдо бўлди. Фан ва турмуш
-
Сув қуриб, Қўштегирмон аллақачон йўқолиб кетган, оти қолган, холос. А. Мухтор, Опа-сингиллар
2. Мавжуд жойини тарк этмоқ, йўқ бўлмоқ.
-
Уйда тутун йўқолган бўлса-да, аччиқ ҳид дарров унинг бурнига урилди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Омоннинг юзидаги табассум йўқолди, ўйланиб, жиддий оҳангда гапирди. С. Кароматов, Олтин қум
3. Кўздан йўқ бўлмоқ, кўринмайдиган ҳолат касб этмоқ; йўқ бўлмоқ.
-
Арғимчоқ учгандай, болалар сувда баланд-паст бўлиб, гоҳ йўқолиб, гоҳ кўриниб, орқага қайтишарди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
-
Қора Аҳмад бир ҳужрага кириб, узоқ вақт йўқолди. Ойбек, Танланган асарлар
4. Бор-йўқлиги, кимда, қаердалиги номаълум ҳолат касб этмоқ; йўқ бўлмоқ.
-
От йўқолди. Пул йўқолди. Йўқолган пичоқнинг сопи олтин. Мақол
-
Қизим йўқолди. Қаёққа учди, билмайман. Ойбек, Танланган асарлар
5. сўзлашув тили Кетмоқ.
-
Ҳар тугул, бу кун уйига йўқолди. Ойбек, Танланган асарлар
ЙЎҚОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘QOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўқол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар