йўқ
билан улашинг
1. Мавжуд эмас; зид. бор 1.
-
Ўзингда йўқ — оламда йўқ. Мақол
-
Бу атрофда биронта хонадон йўқ.
-
Корхонада озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи магазин йўқ. Газетадан
-
Одамзод шундайки, бор нарса аста-секин йўқолса ҳам, пайқайди, лекин йўқ нарса аста-секин пайдо бўлса, пайқамайди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Жавоб ичида келиб, инкор маъносини ифодалайди; зид. ҳа.
-
Сидиқжон бир сонини эгарга қўйиб, жувонга томон ўгирилиб ўтирди: — Бу ерлар ҳам Қўшчинорга қараш-лими? — Йўқ. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Сиз ҳам қизиқсиз-да, Ҳожи хола. — Йўқ, қизиқ эмасман, тўғри гапни қиляпман, Тўрахон. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Биласизми, Йўлчи, кимни судрадингиз? — Йўқ, ким ўзи у ит? Ойбек, Танланган асарлар
3. Гап олдидан келиб, олдинги гапда баён этилган фикрга эътирозни билдиради.
-
Йўқ, сени шарманда деб таъна эшитишни хоҳла-майман. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Йўқ, жаноби бой, саводли билан саводсиз ҳеч маҳалда баб-баравар эмас. К. Яшин, Ҳамза
-
— Йўқ, йўқ, синглим, — ялинди Раҳим Саидов —Ўтинаман, ҳозир беринг. Жуда ҳам зарур! Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
4. Бирор (ўйланган) нарсанинг ундай эмаслигини, юз бермаслигини билдиради.
-
Олимжон ўн беш кунда қайтмоқчи эди. Бир ой ўтди — йўқ, икки ой ўтди — йўқ. На хат бор, на хабар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эртоев Барно рози бўлиб қолмаса, деб бир сесканиб тушди, йўқ, қиз ноз билан бошини чайқади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Ёлғиз қўйни ҳайдаш нуқул азоб. Бўйнидан судрайман — йўқ, думбасига арқон солиб тортаман — йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
5. от взф. Камбағал, қашшоқ; ночор.
-
Бор бўлсанг, кўролмайди; йўқ бўлсанг, беролмайди. Мақол
-
Борнинг иши фармон билан, йўқнинг иши армон билан. Мақол
-
— Ўлим — тўй эмас, борнинг пулини сочади, йўқнинг сирини очади, — деди кампир ўғлига. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
6. Феълнинг инкор маъноли шаклини ясаш учун хизмат қилади.
-
Анчадан бери кўрга-ним йўқ. Ўқишга бораётгани йўқ.
7. Ўзи бирикиб келган сўз билдирган нарсага шахснинг уқуви, бардоши, хоҳиши йўқлигини билдиради.
-
Лекин мен ҳам мақола ёзишга йўқман, биродар. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
-
Шундай қилиб, Салимхон Обидий касалга йўқроқ одам. Мирмуҳсин, Умид
йўқ сўзи қатнашган жумлалар:
Баҳоси йўқ
-
Лекин [Ўрмонжон] яхши одам, худога қараб айтганда, баҳоси йўқ одам. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Гап йўқ
-
— Зиёфат қалай бўлди? — Эй, гап йўқ!
Гапда (ёки гап-сўзда) йўқ
-
Ҳозирги афтини кўрган киши уни [Рўзиматни] гап-сўзда йўқ, ўзи тўнггина бир йигит гумон қилар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Жаҳонда йўқ
-
Сўзлашдик, хотин, у киши сўзни айлантириб, сиздек бахтли ота жаҳонда йўқ, деди. Ойбек, Танланган асарлар
Зарари йўқ
-
— Зарари йўқ, — деди Каримий пешонасида тўзғиган сочларини бир бош силкиш билан орқага ташлаб. Н. Аминов, Суварак
-
— Ҳа шуми? — кулди Йўлчи. — Зарари йўқ, жилдираб оқяпти-ку, опа, шу ҳам тошишми? Ойбек, Танланган асарлар
Инг йўқ, жинг йўқ
-
Қорни тўқ, эгни бутун бўлса бас. Инг йўқ, жинг йўқ ишлайверади. Ойбек, Танланган асарлар
Иши йўқ
-
Хоннинг ўлик-тирик билан иши йўқ эмиш. Жони ҳалак дейдилар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
[Самоварчининг] Келган-кетганлар билан унчалик иши йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
Йўқ бўлмоқ
-
Отаси Маҳмуд ака эса онаси вафот этгач, йўқ бўлиб кетди. Газетадан
-
Бирдан бошим айланиб, аллақандай қоронғилик-да йўқ бўлиб кетдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Йўқ деганда
-
Йўқ деганда беш кило келади.
Йўқ демоқ
-
— Йўқ десангиз, бой тилингизни кесармиди? — бўғилиб деди Гулсумбиби. Ойбек, Танланган асарлар
Йўқ ердаги
-
йўқ ердаги ғовғани бошимизга сотиб олдик, деб қилган ишига пушаймон бўлиб ётди. Ёдгор
Кун йўқ
-
Сиз уйда йўқ вақтларингизда Ҳамдамингиз дастидан менга кун йўқ. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Якка хўжалик бўлсанг, сенга кун йўқ, деб бизни колхозга киргани мажбур қилишди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Кўнглида кири йўқ
Кўргани (ёки кўрарга, кўришга) кўзи йўқ
-
Уларнинг мени кўргани кўзлари йўқ. К. Яшин, Ҳамза
-
Унинг [Каримовичнинг] кўрарга кўзи йўқ: ҳар бир йиғинда аспирантини чўқий бошларди. Мирмуҳсин, Нуқра
Мазаси йўқ
-
Имтиҳон қилиб кўрдим — мазаси йўқ. А. Қаҳҳор, Адабиёт муаллими
Отлиққа йўқ
-
Кишининг юрагини қон қилиб юборасан наинки мен асал олсам! Асал отлиққа йўқ, ҳали биз пиёда-ку! А. Қаҳҳор, Анор
Саноғи (ёки сони) йўқ
-
Кўрпа-тўшагини орқалаб, хор-зор юрган одамларнинг саноғи йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Элликбоши Ҳакимбойваччага:] Ўғри, муттаҳам, дайдиларнинг сони йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
Суяги йўқ
-
Қабиҳ ишларга суягингиз йўқ, мусаллас шаръий дейсиз. У. Исмоилов, Сайланма
Тараф йўқ
-
Аммо хотинни учта қилишга ҳам ўйим йўқ эмас. — Сизга тараф йўқ, тоға! А. Қодирий, Ўтган кунлар
Тоби йўқ
-
Ака, нимага жим бўлиб кетдингиз? Тобингиз йўқми? Озибсиз-а Ойбек, Танланган асарлар
-
На ўқишга, на юмушга тоби йўқ. Гулдаста
-
— Биламан, тушунаман, кишанга тобинг йўқ, — деди-да, Қоратой кўзларини айёрча қисиб давом этди Ойбек, Танланган асарлар
Тутуриғи йўқ
-
Шу одам ҳам тутуриғи йўқ, лайчадек сермулозамат бўлиб кетяпти. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Ўзида йўқ
-
Акажони келтирган жажжи машиначани қизларга кўз-кўз қилиб, ўзида йўқ хурсанд. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
— Жаннат, жаннат дейишади-ю, жаннат деганлари Қорабулоғимиздан яхшимикан?! — деди у ўзида йўқ қувониб. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ҳе йўқ, бе йўқ
-
Маҳалламда, ҳе йўқ, бе йўқ, ўғлим Абдусаматни аскарликка мўлжаллаб қўйишибди. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳечқиси йўқ
-
Беш-олти мингга куйибсан, ҳечқиси йўқ. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Йўлчи пинагини бузмай, одатда гапиргандай, деди: — Ҳечқиси йўқ; мўйсафид, бечора одам экан, дуосини олай дедим. Ойбек, Танланган асарлар
Ҳисоби йўқ
-
Мол-дунёсининг ҳисоби йўқ;
-
Қайтай десам — қувади, ўтиб кетишнинг сира ҳисоби йўқ. Туриб қолдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
ЙЎҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YO‘Q сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йўқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар