кўм
билан улашинг
1. Ковланган ерга (чуқурча, ўра ва шу кабиларга) жойлаб, устини беркитмоқ.
-
Сабзини кўммоқ. Картошкани кўммоқ.
-
Шолини кечаси отхонадан олиб, бошқа ерга кўминг. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Тупроқ, шағал, қум, тош, кесак, хашак каби нарсалар билан қоплаб беркитмоқ, кўринмайдиган қилиб қўймоқ.
-
Оёқни қумга кўммоқ. Токни кўммоқ. Бу жойларда анжир билан анорни ҳам кузда кўмадилар.
-
Пахомов картошкаларни ҳавас билан бир-бир ушлаб, ўтга кўма бошлади. Ойбек, Қуёш қораймас
3. Ўликни гўрга қўймоқ; дафн этмоқ.
-
Сизнинг ўжарлигингизни деб, гулдек қизимни бегона шаҳарга икки қўллаб кўмиб келдим. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
4. Чуқур жойни тўлдирмоқ, ер билан текисламоқ.
-
[Сидиқжон] Тўлиб қолган кир ўрани кўмиб ташлаб, бошқа ўра қазиди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бултур пахта эккан бригада ернинг намини сақлаш учун зовурни кўмган экан. Н. Сафаров, Хадича Аҳророва
5. кўчма Жуда ортиқ даражада таъмин этмоқ; тўкиб, ёғдириб ташламоқ.
-
Ишга кўмиб юбормоқ. Пулга кўмиб ташламоқ.
-
Ҳайитмат аканинг назарида, Ҳикмат домла ўз қавмларини ҳаш-паш дегунча олтинга кўмиб юбораётгандек бўлиб кўринди. Н. Мақсудий, Лайлатулқадр
КЎМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘M сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар