комендант
билан улашинг
1. Қалъа ёки мустаҳкамланган ҳудудда ушбу жойни қўриқлайдиган барча қўшиннинг бошлиғи.
-
Шаҳар коменданти. Округ коменданти.
-
Орша шаҳрини озод қилиш операциясида бевосита қатнашдим, кейин шу шаҳарга комендант қилиб тайинландим. Н. Сафаров, Оловли излар
2. Гарнизонда қоровуллар хизматининг тўғри бориши, маҳбусларнинг сақланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жамоат жойлари ва кўчадаги интизоми устидан назорат олиб борувчи ҳарбий мансабдор шахс.
3. Темир йўл станцияларида ва сув йўлларида (порт ва пристанларда) қўшинлар, ҳарбийлар ва ҳарбий юкларнинг тўғри ҳаракатланишини кузатиб турувчи ҳарбий хизматчи.
-
Тўртинчи куни кечқурун вагонларга шам берилмади, станция ҳарбий коменданти Чироқ, ёқилмасин! деди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
4. Айрим муассасаларга қарашли уйларнинг, масалан, университет ётоқхонасининг бошқарувчиси.
-
Бу хотин меҳмонхона билан ётоқхонага комендант ҳамда ишчиларга кийим тарқатувчи экан. С. Сиёев, Ёруғлик
КОМЕНДАНТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOMENDANT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
комендант сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing