концентрат
билан улашинг
1. Махсус ишловдан ўтказилган ва пиширишга тайёр қилиб қўйилган қуруқ масаллиқ.
-
Каша концентрати. Шўрва концентрати.
-
Самолёт яна бир нечта қоп ташлади. Бу қопларда концентрат, сухари ва шакар бор эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Шароит фалакда космонавтларни концентрат, сиқма овқат истеъмол этишга мажбур этади. ЎТА
2. қ. х. Тўйимли моддаларга бой, кучли ем-хашак, озуқа.
-
Концентрат ем.
-
Биз ҳар бош қўйнинг қишлови учун ўртача 2 центнердан хашак, етарли миқдорда ширали озуқа ва концентрат тайёрлаб қўйганмиз. Газетадан
3. кон. Фойдали қазилмаларни бойитиш (тош, тупроқ каби кераксиз нарсаларни чиқариб ташлаш) йўли билан ҳосил бўлган маҳсулот.
-
Вольфрам концентрати. Мис концентрати.
КОНЦЕНТРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KONSENTRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
концентрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар