котиб
билан улашинг
1. тарихий Рўйхат тузиш, қўлёзмаларни кўчириш билан шуғулланган шахс; мирза.
-
Навоийнинг котибларга ҳомийлиги асосан 1469 йилдан, яъни у давлат арбоби вазифасига кўтарилиб, котибларга ҳомийлик қилиш учун моддий имкониятга эга бўлиши биланоқ бошланган. ЎТА
2. Идора ва муассасаларда, лавозимли кишилар, ёзувчилар ва шу кабилар шахслар ҳузурида ёзув-чизув ишлари ва ёзишмаларни олиб борувчи ходим, шахс.
-
Котиб ўтирадиган стол тепасидаги “Папирос чекма!“ деган ёзув остига кимдир пистакўмир билан Ноевой чекавер! деб ёзиб қўйибди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Бу хатларни у шахсан ўзи ва котиби ёрдамида ўрганиб, аксариятига эринмай жавоблар ёзган. Газетадан
3. Идора, муассаса ва шу кабилар котибиятига раҳбарлик қилувчи, котибият ишларига масъул ходим.
-
Фанлар академиясининг бош илмий котиби. Институтнинг илмий котиби.
4. Махсус кенгаш, йиғинларнинг баён-нома ва шу кабилар ёзув-чизув ишларини олиб борувчи шахс.
-
Диссертация ҳимоялари бўйича илмий кенгаш котиби. Мажлис котиби.
КОТИБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KOTIB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
котиб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар