ҳўл
билан улашинг
1. Сувга ивиган, сувланган.
-
Ҳўл кийим. Қўлим ҳўл. Ёмғирда костюмам ҳўл бўлди.
-
Аҳмад бригадир қўлларини қозиқдаги ҳўл сочиққа тортинмай артди. С. Нуров, Нарвон
-
бир қанча гул япроқлари Чароснинг ҳўл сочларига, юзига ёпишиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Ўзида бўлган суви, нами, шираси қочмаган.
-
Ҳўл мева. Ҳўл новда. Тўқайга ўт кетса, ҳўл-у қуруқ баравар ёнар. Мақол
-
[ЙўлчиИ Ёрмат топиб берган бир эски кўрпачани қуруқ ерга ёйиб, бошини бир боғ ҳўл бедага қўйиб, уйқуга кетди. Ойбек, Танланган асарлар
-
У болалари олдида айбдордек, ҳўл ўтин вишиллаб сасиётган ўчоққа қаради. П. Турсун, Ўқитувчи
ҲЎЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HO‘L сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳўл сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар