ҳўлла
билан улашинг
Ҳўл қилмоқ, сув тегизмоқ, нам бермоқ.
-
Рўмолчани ҳўлламоқ. Латта ҳўллаб, пол ювмоқ. Сочини ҳўлламоқ. Бармоғини ҳўлламоқ.
-
Қизини бағрига босиб, пешонасидан ўпганда, кўз ёшлари Жумагулнинг юз-кўзини ҳўллади. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ўғли бўлса чойга нон ҳўллаб емоқда эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Чол лаблари билан бир парча эски чармни ҳўллаб туриб деди Ойбек, Танланган асарлар
ҳўлла сўзи қатнашган жумлалар:
Томоқни ҳўлламоқ
-
Юринглар, томоқни ҳўллаб оламиз, ҳам чайласини кўрамиз. С. Нуров, Нарвон
-
Ёшликнинг охири, қариликнинг боши, дегандай озроқ томоқни ҳўллаб олсак бўларди. Муштум
ҲЎЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HO‘LLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳўлла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар