кучсиз
билан улашинг
1. Жисмоний қобилияти паст, куч-қуввати нисбатан оз; заиф.
-
— Бурнидан тортса йиқиладиган, кучсиз, хунуккина киши — баззоз Абдулхолиқбой — қошини чимириб, ингичка, хотинчалиш овози билан гапга аралашди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Бирор иш қилиш ёки ишлаб чиқариш қобилияти, қуввати бошқалардан паст, оз; қувватсиз.
-
Кучсиз мотор.
3. Иқтисодий жиҳатдан камқувват, ҳол-қудрати нисбатан паст, оз.
-
Ҳукуматга чап бериб, кучсиз хўжаликларнинг баданига зулукдай ёпишиб олган мана шунақа одамларнинг танобини тортиш керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Таъсир кучи паст; бўш.
-
Кучсиз дори.
5. Зуҳур этиш даражаси паст, оз; секин ёки суст юз берадиган; заиф.
-
Кучсиз овоз. Кучсиз шамол. Кучсиз портлаш.
-
Дўллар тўғрисидаги бешинчи чироқ; титраб-титраб, ун гарди ўтирган кичкина шишасидан хира, кучсиз нур сочиб туради. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Кампир кучсиз хуррак торта бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
6. Ўз иш-ҳунарини яхши билмайдиган, қобилияти паст; бўш.
-
Тўртинчи синфнинг ҳаммаси энг яхши ўқийдиган болалар бўлса ҳам, ўқишда ҳамма дарслардан кучсиз, русчадан эса ҳеч тайёрламайдиган Мирзажон Латифий деган ҳам бор эди. П. Турсун, Ўқитувчи
7. сўзлашув тили Таркибида ўғит моддалари кам; унумсиз, ориқ.
-
Ер кучсиз бўлганидан кейин, дармонсиз танга ёпишади-да ҳар хил дард. С. Нуров, Нарвон
8. Кам калорияли, енгил.
-
Кучсиз овқат.
КУЧСИЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUCHSIZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кучсиз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар