кучли
билан улашинг
1. Жисмоний қобилияти, куч-қуввати нисбатан ортиқ; бақувват.
-
Кучли йигит.
-
Мутал кучли эди, аммо Отабек ундан ҳам кучли эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сен мана шу олтинни ол бир кушик нари қишлоқдан икки от ол, кучли, чопқир зотлардан бўлсин. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
Ғилай одам шамни токчага қўйиб, кучли қўллари билан Аҳмад Чалабийнинг ёқасидан тутди. Мирмуҳсин, Меъмор.
2. Соғлом ва яхши ривожланган.
-
Юраги кучли.
-
Унинг [Гулнорнинг] хаёлида ёлғиз Йўлчигина учади, фикран у билан сўзлашади, гўё йигит кучли, кенг кўкрагига унинг бошини олиб эркалайди. Ойбек, Танланган асарлар
3. физика тех. Катта қувватга эга бўлган; қувватли.
-
Кучли дастгоҳ. Кучли машина, шя Ҳаммаси лабораторияда кучли магнит майдон хоссаларини ўрганиш учун ясалаётган ғалтак яқинида турганда рўй берди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Гувуллар кучли мотор, Айланар машиналар. Ю, Ҳамдам
4. Иқтисодий, моддий ва бошқа жиҳатдан бақувват; имконияти зўр, қудратли.
-
Кучли давлат. Кучли армия. Кучли рақиб.
-
Абусаид мирзонинг кучли қўшини ҳозирги пайтда Бухорога кириб келиши муқаррар эди. Мирмуҳсин, Меъмор.
5. Таъсир даражаси юқори, тез таъсир қиладиган.
-
Кучли дори. Кучли зарб.
-
Кучли далил бўлмасдан, улар билан олишиб бўлмайди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Алиф ва бўёқнинг кучли ҳидидан бўлса керак, бурнини жийириб олган. Муштум
-
Қорадори анча кучли наркотик модда бўлиб, у организмга зарарли таъсир ўтказади. Газетадан
6. Зуҳур этиш, юз бериш даражаси юқори: қаттиқ; шиддатли.
-
Кучли шамол. Кучли фарёд. Кучли портлаш. Кучли хўрсиниш. Кучли тўлқин.
-
Музлоқ тоғ бино бўлиб бундай кучли гулдуросни эшитмаган эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Эргашев пулемётидан шунчалик кучли ўт очдики, ҳатто пулемёт кожухидаги сув самовардагидек варақлаб қайнар эди. Н. Сафаров, Қахрамоннинг туғилиши
7. Ўз иш-ҳунарини яхши билувчи, қобилияти зўр; талантли.
-
Кучли ўқувчи. Кучли шахматчи. Кучли олим. Кучли ёзувчи.
-
— Хивада кучли табиблардан шу киши қолди — дея Иброҳим ота Ўтар бувани мақтаб кетди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Бу ерга мамлакатимизнинг турли бурчакларидан энг кучли чанғичиларнинг ташриф буюриши қувончимизга қувонч қўшди. Газетадан
8. сўзлашув тили Таркибида ўғит моддалари кўп, унумдор; семиз.
-
Сен ҳам пахта берасан аммо еринг кучли, янги ер. Азот керак эмас. И. Раҳим, Чин муҳаббат
9. Ўсиш, ривожланишни тезлаштирадиган; кўп куч-қувват бағишлайдиган; тўйимли, тўқ тутадиган.
-
Кучли ем. Кучли овқат. Кучли ўғит.
10. Умуман, даражаси юқори, юқори даражали.
-
Кучли ҳиссиёт. Кучли соғинч. Кучли ҳаяжон. Кучли қизиқиш. Кучли ҳаракат. Пиринг кучли бўлгунча, билиминг кучли бўлсин. Мақол
-
Эрим қиморбоз бўлсаям, орияти кучли эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бу хушҳол ва очиқ кўнгил аёлда кўзга яққол ташланмайдиган кучли ирода ва мустақиллик яширин эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Санжар Сиддиқовнинг таланти, ўткир бадиий тафаккури унинг ижодий изланишларида катта кенгликлар очиб берди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари.
КУЧЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUCHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кучли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар