1. Қуёш, офтоб.
Кун тепадан тиғ ураётганда, машина ободгина бир қишлоққа кириб келди. С. Аҳмад, Уфқ
Мана, кун ҳам терак бўйи кўтарилиб қолди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
Нуктадон Мутриб дарҳол ҳовлисининг кичиклигидан кун тушмаслигига ишора қилиб, пайров билан жавоб берди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Сутканинг қуёш чиққандан қуёш ботгунгача бўлган қисми.
Ҳасанали кунларини томоқсиз, тунларини уйқусиз кечира бошлади. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Бўлмаса, мен қайтай, кун ҳам кеч бўляпти. С. Кароматов, Олтин қум
3. Бир кеча-кундузга — 24 соатга тенг вақт; сутка.
Бир йил — 365 кун.
Уч-тўрт кунгача Аваз мозористондан чиқмади. С. Сиёев, Аваз
Ўшандан уч-тўрт кун ўтгач, янги гап чиқиб қолди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Бу чироқ сингилчамнинг қўлидаги рухсатнома десам ҳам бўлади — роппа-роса йигирма кунга берилган. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
4. Ой ёки ҳафтанинг маълум бир календар санаси; маълум бир ҳодисага бағишланган кун, сана.
Шанба куни сиз келинг, якшанба куни мен борай. Қайси кунларда уйда бўласиз? — Чоршанба, жума кунлари. Қурувчилар куни.
Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида қишлоқ меҳнаткашлари учун анъанавий театр кунлари бошланди. Газетадан
5. кўплик шаклида Кунлар билан белгиланувчи вақт, пайт, кез, давр.
Болалик кунларимда, Уйқусиз тунларимда Кўп эртак эшитгандим. Ҳ. Олимжон
Эркин кунлар келур, истиқболимиз ёрқин, толеимиз баланд бўлур, албатта. Ойбек, Нур қидириб
6. Об-ҳаво, об-ҳаво шароити.
Майнинг ўрталари бўлса-да, кун иссиқ эди. С. Сиёев, Ёруғлик
Ноябр ўрталаб, кунлар совиган эди. С. Аҳмад, Юлдуз
Жавзо кирди. Кунлар исиб, арпа пишди. К. Яшин, Ҳамза
7. Айрим сўзлар билан қўлланиб, аҳвол, шароит маъносини билдиради.
Бошингизга оғир кун тушди. Мирмуҳсин, Меъмор
Турсунойнинг кунига учраб, ёш жонингизга жабр қилманг, дейман. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
Шомурод додхоҳнинг кунини менинг бошимга солардинг, одамхўр қотил! К. Яшин, Ҳамза
Бир кун(и)
Бир куни у иккита кино билети кўтариб келди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Сиз-ку, ота, бир куни бориб, жонингизни яратганга топшириб, бу азоблардан қутулиб кетасиз. К. Яшин, Ҳамза
Бир кун эмас, бир кун
Худо ҳаққи, бир кунмас, бир кун чўмич билан тушириб қоламан-да! Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Бириси кун(и)
Бириси куни, намози асрга азон айтилган вақтда сени Қўйдарвоза ёнида кутаман. С. Сиёев, Ёруғлик
Бу кунингдан Бу аҳволингдан кўра бундан кўра.
Ўл, аҳмоқ. Бу кунингдан ўлиб қўя қолганинг яхши Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Иш куни
Иш куни тугади.
Кун бермаслик
икковингни мутаассиблар сазойи қилишади, ким кўрса, дакки беради, бир сўз билан айтганда, сизларга кун беришмайди. К. Яшин, Ҳамза
Кун йўқ
Бу ерда ялангоёқлар, бошкесарлар, ўғриларнинг дастидан ҳеч кимга кун йўқ! Чўлпон, Кеча ва кундуз
Кун кечирмоқ (ёки кўрмоқ, ўтказмоқ)
асрлар давомида қарам бўлиб кун кечиришга маҳкум этиб келинган хотин-қизлар К. Яшин, Ҳамза
қачонгача хор-зор яшаймиз, қачонгача оч-яланғоч кун кўрамиз. К. Яшин, Ҳамза
Улар [чол ва кампир] овчилик билан кун ўтказар эканлар. Чалпак ёққан кун
Кун тартиби
Кундан-кун(га)
Бемор кундан-кунга бери қарамай бошлади. Кундан-кун (га) ишлар яхшиланиб бормоқда.
Куни битмоқ
Гўдакнинг ризқи тугаб, куни битган. Тақдири азалда битилгани шундай бўлгач, на чора! К. Яшин, Ҳамза
Бўлмаса, унга кейин тушунтириб қўярсиз. Гап шундай: у хўжайинларига кунлари битганини етказсин. Қанча тезроқ йўқолишса, ўзларига шунча яхши бўлади. К. Яшин, Ҳамза
Кун(и) туғди
— Энди сенинг ҳам кунинг туғди. Одам бўл! — деди Давлатёр ва молларни қайтара бошлади. П. Турсун, Ўқитувчи
Кунини кўрсатмоқ
Кунингни кўрсатиб қўяман.
отангга айтиб бераман, кунингни кўрсатади. С. Сиёев, Ёруғлик
Меҳнат куни
Ой чиқса ҳам унга, кун чиқса ҳам унга
Тунов куни
Тунов куни кўрган эдим.
Тагида тутун бурқсаётган бак олдида тунов куни миршабларнинг кичиги С. Аҳмад, Уфқ
Тун-у кун
Ўлган(и)нинг кунидан
Қайси куни
Охирги сўзларни ўқир экан, Гавҳар маъюс бўлиб қолди. Қайси куни марказдан келган врач Ҳанифа холанинг касали рак экани, саноқли кунлари қолганини айтган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Қулоғидан кун кўринади
КУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.