лафз
билан улашинг
1. китобий Сўз, калима; тил.
-
Бирдан эрининг шошилмай, очиқ чеҳра, ширин лафз билан кириб келгани Ойша холага нашъа қилиб кетди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
-
Буларнинг лафзига қулоқ солиб турган Лолахон ўзини тутолмай отилади. У. Исмоилов, Сайланма
2. кўчма Берилган ваъда, аҳд, сўз.
-
Ҳозир Нодирнинг юрагида номус ўти, йигитлик лафзи, ориятидан кўра худбинлик, ўжарлик устун турарди. Ш. Ғуломов, Ёрқин уфқлар
-
Пахтакорнинг одатича шундай: сўз бердингми, лафзингда тур! П. Шермуҳамедов, Пискентлик паҳлавон
лафз сўзи қатнашган жумлалар:
Лафзи тез
-
Кумушингизнинг феъли-автори ўзимга маълум: эрка ўсган, лафзи тез. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Лафзи йўқ
Лафзи ҳалол
-
Лафзи ҳалол, қуролдош дўстлар Ўринлайди аҳд-у паймонни. Ё, Мирзо
Лафзини ютмоқ ёки лафзидан қайтмоқ
ЛАФЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LAFZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лафз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар