ланж
билан улашинг
1. Тоби айниган, бўшашган; лоҳас.
-
Ланж бўлмоқ. Ланж қилмоқ (этмоқ).
-
Ўзимни ланж сездим.
-
Мингбошининг майи мени анча ланж қилди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
-
Тумов, грипп билан оғриганда, умуман, киши ўзини ланж сезса, одатан, қоқирим истеъмол этилади. Газетадан
2. Ортиқ дам еб, тобидан ўтган ёки суви кўплигидан узоқ қайнаб бўшашган; дами ўтган, бўш.
-
Қаёқда қолдинглар? Ош ланж бўлиб кетди-ку. С. Аҳмад, Ҳукм
3. кўчма Аниқ ва қатъий фикр билдира олмайдиган; фикридан қайтиб, айниб турадиган; мижғов.
-
У ўзи ланж одам эди.
-
Бригадирнинг ўзи ҳамон ланж-у, бригада аъзолари виждон азобида. Н. Сафаров, Мардлар майдонда
-
[Мулладўст:] Тайёр ошга баковул бўлмай ўл! Пок бўлмаса, бузиб қўювдинг-ку, ланж. Ҳамза, Майсаранинг иши
4. кўчма На у ёқди эмас, на бу ёқди эмас; ноаниқ, мужмал.
-
Ланж жавоб. Ланж ҳаво.
-
— Ўқишларини тамомлашаверсин-чи, бир гап бўлар, — деб ланжроқ жавоб қайтарган эди Тўламат. С. Анорбоев, Оқсой
-
Ҳасанов ўзингиз биласиз, дегандек ланжроқ гап қилди. И. Раҳим, Ихлос
ЛАНЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LANJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ланж сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар