лиқилла
билан улашинг
1. Қаттиқ ўрнашмай қимирлаб, тебраниб турмоқ.
-
Лампанинг пилиги ичига тушиб кетган, бурайдигани сийқаланиб, лиқиллаб қолган эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Оғзида қолган иккитагина тиши сўзлаганида лиқиллаб туради. Ойбек, Болалик
2. кўчма Бўшашиб, заифланиб, омонат бўлиб қолмоқ.
-
— Оламда нима гаплар бор, Қори? — деб сўради эшон. Қори лабини дўрдайтириб жавоб берди: — Оқ подшонгиздан ҳам путур кетиб, тахти лиқиллаб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
лиқилла сўзи қатнашган жумлалар:
Лиқлиқ
ЛИҚИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LIQILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лиқилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар