лирика
билан улашинг
1. ад. Бадиий адабиётнинг уч асосий турларидан (эпос ва драма билан) бири бўлиб, унда борлиқ муаллифнинг чуқур, жўшқин ички кечинмалари, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазаларига йўғрилган ҳолда, ички шеърий монолог тарзида акс эттирилади.
-
Лириканинг ўзига хос адабий жинс сифатидаги табиати унинг жанр қиёфасида ҳам акс этади. ЎТА
-
Эмоционаллик ва рационалликнинг бу хилдаги органик уйғунлигини лириканинг ёзилмаган қонуни дейиш мумкин. УТА
2. Шу турга мансуб асарлар мажмуи.
-
Навоий лирикаси. Пушкин лирикаси.
-
Кеча охирида ҳаваскорлик тўгарагининг аъзолари Фурқат лирикасидан концерт бердилар. Газетадан
ЛИРИКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LIRIKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лирика сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар