лой
билан улашинг
1. Нам таъсирида ёки сув билан қоришиб, юмшоқ ва ёпишқоқ масса ҳолига келган тупроқ.
-
Ёмғир ёғди — кўча лой бўлди. Машина лой сачратди.
-
Бола сувни кўп сепиб, ерни лой қилиб юборган эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Деярлик ҳар қадам-да бир пой кавуши оёқдан тушиб, лойга ботар, қиз энгашиб олар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Сув остига ўтириб қолган тоғ жинсларидан, қум, тупроқ заррачаларидан ҳосил бўлган чўкинди; балчиқ (Баъзи турлари шифобахш бўлиб, даволаш мақсадларида ишлатилади).
-
Ариқнинг лойини тозаламоқ.
3. Тупроқни сувга қориб, баъзан сомон, жун каби нарсалар аралаштириб тайёрланган махсус қурилиш материали.
-
Сомонли лой. Кулол лойи. Лой қилмоқ. Лой пишитмоқ. Лой сувоқ.
-
Совуқда лой қориб, оёғимиз кесак, бурнимиз шолғомдай бўлиб кетди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
лой сўзи қатнашган жумлалар:
Лой бўлмоқ
-
Адолат ажриқ ковлаган эди, бармоғи лой бўлди. И. Раҳим, Чин муҳаббат;
Ишнинг таги
Лой чапламоқ
-
Фирибгарлик, зимдан узатилган қанча-қанча пора обрўли кишиларни жарга улоқтирди, виждонларига лой чаплади. Газетадан
Лойга булғамоқ (ёки беламоқ)
-
Бутун Олтинсойга мазах бўлганингни биласанми? Ор-номусимни лойга беладинг, доғ ўлгунча кетмайдиган бўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли.
Сув бошидан лой
-
— Агар комиссия раиси, — деди Шукур, — тузук одам бўлса эди, Ўрмон полвоннинг гапига кириб суриштирмасдан, текширмасдан шунча урардими? — Сув бошидан лой, — деди Ғойиб. С. Айний, Қуллар.
ЛОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар