маълумот
билан улашинг
1. Ўқиш-ўрганиш натижасида олинган билим кўникмалари ҳажми ва даражаси.
-
Бошланғич маълумот. Ўрта маълумот. Олий маълумот. Сиёсий маълумот.
-
Ҳозир мактабдаги ўқитувчилар олий ва махсус маълумотга эгалар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Қиз ўн олти ёшгача бу оилада мусиқа муаллими бўлган камбағал амакининг тарбиясида ўсади, ибтидоий таҳсил кўради, мусиқадан ҳам бир оз маълумот олади. Ойбек, Танланган асарлар
2. Хабар, ахборот; далил бўладиган ҳужжат, рақам ва шу кабилар материаллар.
-
Кечқурун қишлоққа терговчи келди. Дастлаб Мели полвонни чақириб, маълумот олди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Олимларимизнинг берган маълумотларига қараганда, лимонни экиб, қаламча, пайванд ва пархиш қилиб кўпайтирилади. Газетадан
-
Мирзо саройидан бизга етиб келган маълумотлар шуни кўрсатадики, фарғоналиклар биздан кам, иш кўрган сарбозлари оз. Мирмуҳсин, Меъмор
МАЪЛУМОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAʼLUMOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маълумот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар