маҳалла
билан улашинг
1. Шаҳарнинг маълум бир ҳудудни ўз ичига олган ва аҳолиси бир жамоага бирлашган, ўзини-ўзи бошқаришга асосланган ижтимоий-ҳудудий бўлаги.
-
Маҳалла фахрлиси. Маҳалла қўмитаси раиси. Маҳалла жамғармаси. Маҳалла идораси. Тошкентнинг Янгиобод маҳалласи.
-
бой салмоқли равишда гапира бошлади: — Алҳамдулилло, ҳаммамиз мусулмонмиз, бир отанинг болаларимиз, бир маҳалладамиз, тобуткашмиз, ҳар кун бир-биримизга салом-алик қиламиз. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу ишга бутун маҳалла аҳлини кўтариб, оёққа турғизган ким? Гулдаста
2. Айни бир ҳудуд (маҳалла)да яшовчилар; маҳалла оқсоқоллари.
-
Тўй масаласида маҳалла нима деса, шу бўлади.
3. Маҳалла кенгаши ва у ўрнашган бино; маҳалла гузари.
-
Мен маҳаллага бир чиқиб келай-чи, нима янгилик бор экан.
МАҲАЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAHALLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
маҳалла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар