мактаб
билан улашинг
1. Ўқитувчи раҳбарлигида ёш авлодга савод ўргатиб, уни маълумотли қилувчи таълим-тарбия муассасаси.
-
Бошланғич мактаб. Интернат мактаб. Ўрта мактаб. Мактабга кирмоқ. Болани мактабга бермоқ. Болага оила ҳам, мактаб ҳам баравар тарбия бериши, одоб-ахлоқ ўргатиши шарт. Газетадан
2. Касб, ҳунар, ихтисос ўрганиладиган ўқув юрти.
-
Мусиқа мактаби. Шофёрлар мактаби. Ҳунар мактаби.
-
Тошкент хореография мактабининг ташкил этилганига эллик йил тўлди. Саодат
3. Илм-фан, санъат, адабиёт, ижтимоий-сиёсий фаолият соҳасида бирор оқим, йўналиш.
-
Мактаб яратмоқ. Мактаб яратган олим.
-
Ҳозирги вақтда бемалол бадиий таржимада Ойбек мактаби, Абдулла Қаҳҳор мактаби, Миртемир мактаби ҳақида гапириш мумкин. Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
4. Ўрганиш, тажриба орттириш, ўрнак олиш манбаи.
-
Ҳаёт зўр мактаб экан, ҳақиқий фикрлар вужудга келаётир. Ойбек, Нур қидириб
мактаб сўзи қатнашган жумлалар:
Олий мактаб
-
Аммо олий мактаб орзуси мен учун ёлғиз пуч хаёл бўлса ҳам, ундан воз кеча олмадим. Ойбек, Нур қидириб
МАКТАБ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MAKTAB сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мактаб сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар