марҳамат
билан улашинг
1. Раҳм-шафқат юзасидан кўрсатиладиган илтифот, ҳиммат, яхшилик.
-
Дўстларнинг марҳамати. Марҳамат кўрмоқ.
-
Агар менинг бу хизматим хон жанобининг марҳаматига лойиқ кўрилур экан, — деди ҳожи, — менга энг манзур бўлган мукофот ўғлимнинг озод қилинишидир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Хон ҳазратлари, фарзандимни, хонумонимни — ҳаммасини марҳаматингизга топширдим. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. ундов сўз Таклиф ёки розилик билдирувчи сўз.
-
— Чексам майлими? — Марҳамат! [Майсара:] Қани, тақсирим, тўрга марҳамат! Ҳамза, Майсаранинг иши
3. Марҳамат (хотин-қизлар исми).
МАРҲАМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MARHAMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
МАРҲАМАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан МАРҲАМАТ сўзига берилган маънолар
марҳамат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
марҳамат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар