машқ
билан улашинг
1. Бирор фаолиятни пухта ўрганиш, малака ҳосил қилиш учун бажариладиган иш, тайёргарлик машғулоти.
-
Ҳарбий машқ. Машқ қилмоқ.
-
Сидиқжон кўкрагини сандалга бериб, хат машқ қилар, Канизак унинг рўпарасида китоб ўқиб ўтирар эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
— Иш ёмон, — деди келган милиционер, —
-
кўпи машқ кўрмаган, ҳали милтиқ отишни билмайдиган милиционерлар, қўлидан нима келар эди. С. Айний, Қуллар
-
Узоқ машқлар бекор кетмаган эди. Хоннинг қўшини гўё бир тан, бир жон бўлиб ҳаракат қилар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Маълум мақсадда бажариладиган, қилинадиган муайян иш, ҳаракат.
-
Имлога оид машқлар. Жисмоний машқлар.
-
Болалар бир-бирларининг қўлларини ушлашиб, гимнастика машқларини енгил ва чиройли бажарадилар. Газетадан
машқ сўзи қатнашган жумлалар:
Машқ қилмоқ
-
Тиришиб машқ қилишим орқасида ҳам сабоқ ўртоқларим орасида иншо ёзишда пешқадам бўлдим. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ғанишер бугун уйқудан тиниқиб турди, олдинга ва орқага энгашиб машқ қилди. Ўзбекистон қўриқлари
Машқини олмоқ
-
У 1930 йиллар қишлоқ советига котиб бўлганидан бери мажлисларда сўзлаш машқини олган эди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар.
1. Чолғу куйи ва унинг ижроси.
-
Созандалар узоқ машқдан кейин танаффус қилдилар ва чолғуларини қўйиб, чой ича бошладилар. П. Турсун, Ўқитувчи.
-
Йўлдош отага чалиб берган машқингиз ҳали ҳам қулоғимдан кетмайди. С. Аҳмад, Хазина.
2. кўчма Кишининг кайфияти, шахти.
-
Дадавойга қизининг машқи паст, руҳан эзилганроқ туюлди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар.
МАШҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MASHQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
машқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар