метин
билан улашинг
1. от Тошлоқ ва қаттиқ ерларни қазиш, тош кесиш учун ишлатиладиган учли чўкич ёки теша.
-
Фарҳодлар тер тўкар тун-у кун бунда, Метинлар зарбига чидай олмас тош. Уйғун
2. сифатдош Қаттиқ, заранг.
-
У [Йўлчи] бу ерга олдин сув қўйиб, ер юмшагандан сўнг ковлаш кераклигини англаса ҳам тоғанинг амридан чиқмаслик учун метин жойни кавлайверди. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Мустаҳкам, бузилмас.
-
Метин сафлар.
-
Душманнинг қўрғони жуда метин экан. Ойбек, Навоий
-
Аҳмад Дадамат акани метин иродали одам деб ўйлаган эди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
МЕТИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
METIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
метин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар