мисол
билан улашинг
1. Тушунтириш учун ёки далил, исбот ва шу кабилар тариқасида бир турли нарса, ҳодиса ва шу кабилардан олинган айрим намуна; ўрнак.
-
Мисол келтирмоқ. Мисолга олмоқ. Мисол учун гапирмоқ.
-
[ҲакимбойваччаЖ Ёмонларнинг кўпайгани ҳақида шикоят қилди. Мисол учун Йўлчини олди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шайбонийхон мирзоларнинг инсофни, имонни унутганлари, эл-улусни вайрон қилганларига яна бир талай мисоллар келтирди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Ечиш, машқ қилиш учун бериладиган математик ифода.
-
Мисол ишламоқ. Ечилиши осон мисол.
3. кам қўлланадиган, айнан Мисоли.
-
Оқ пахтамиз таронаси ёйилсин тонг мисоли. Тўла
-
Кунларим ҳам энди тийиқсиз Оқар кўзим ёшлари мисол. Ш. Раҳмон
МИСОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MISOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мисол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар