мизож
билан улашинг
1. Сотувчига нисбатан доимий харидор ва шу харидорга нисбатан сотувчи.
-
Мижозингдан айрилгинг келса, насияга мол бер. Мақол
-
У [сизга] ҳар кун эрталаб қаймоқ олиб келадиган мижоз эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Бирор иш-юмуш билан доим алоқада бўлган шахс.
-
Ўша китобда Роҳат чойхонаси мижозларининг ғалати ҳазил-мутойибалари, ичак узди латифаларию тагдор қочириқларини қаламга олган эдим. Муштум
-
Муллажон ака ихлос билан соқол қирар эканлар, мижозга тушунтира кетдилар. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ.
сўзлашув тили Мизож.
-
Кенжа бу антиқа мижоз одамни ўзига яқин кўриб қолди. Ҳ. Назир, Маёқ сари
-
Палов меъдамга михдек қадалади, қази-қарта мижозимга тўғри келмайди. Ойбек, Танланган асарлар.
МИЗОЖ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MIZOJ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мизож сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар