мос
билан улашинг
1. Бир-бирига тўғри; ўхшаш, монанд.
-
Икки севгучи қалбнинг орзулари, ўйлари, қарашлари ҳар масалада ғоят мос келар эди. Ойбек, Танланган асарлар
2. Муносиб, лойиқ.
-
Келин билан куёв бир-бирига жуда мос. Мос номзод(лар).
3. Тўғри келадиган; лойиқ, боп.
-
Комбинезон билан резинка этик жуда катта эди, унга [Луқмончага] мосини омбордан топишолмади. А. Мухтор, Туғилиш
4. Мувофиқ, уйғун.
-
Ҳар томондан вит-вит, чиғи-чиғи деб сайраган қушларнинг турли қўшиқлари сойнинг нашасига мос бир музика ҳосил қилган. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Кўкраклар оёқларнинг оҳангдош учишига мос диркиллайди. Ойбек, Қуёш қораймас
5. Бир турдаги (ўйин қартаси ҳақида).
-
Қарта мос келди. Мос тушдингиз.
МОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мос сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар