мот
билан улашинг
Шахмат ўйинида шоҳнинг рақиб донаси ҳужумидан ҳимоя тополмай қолган ютқизиқ ҳолати.
-
[Мунажжим: дона суриб] Кишт! Мот! Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
мот сўзи қатнашган жумлалар:
Мот бўлмоқ
-
Исфандиёр рақибидан мот бўлган шатранжчидек ўсал бўлиб ўтирди. С. Сиёев, Аваз
-
тахмини тасодифан тўғри чиқиб қолса, унда Маҳмуднинг ўзи мот бўлади-ку. М. Осим, Карвон йўлларида
Мот қилмоқ
-
Лаганбардор ходим янги шахматчи бошликни икки юришда мот қилди. Газетадан
-
Лекин кўп вақт дўкондор ошнасини бир гап билан мот қилиб қўйганини кўпиртириб мақтанади. Мирмуҳсин, Умид
Мотга тутмоқ
-
Шошманг, Муса ака, бу гапни аъзолар ўртасига ташлаб олайлик, кони, умумий мажлис нима дейди, — Низомиддинов Мусани мотга тутмоқчи бўлди. С. Аҳмад, Ҳукм.
МОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар