мотам
билан улашинг
1. Яқин ёки мўътабар кишининг ўлими туфайли юзага келган қайғули ҳолат; азадорлик ва шу муносабат билан боғлиқ бўлган маърака, таъзия, расм-русмлар (қора кийиш, байрам қилмаслик ва шу кабилар).
-
Мотам байроғи. Мотам либоси. Мотам мажлиси. Мотам марши,
-
Акасининг дарди билан тўлган қалби учун, яқиндагина ўлган онасининг мотами ўз кескинлигини бир даража йўқотган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳамза ўлдирилган. Шоҳимардонда мотам эди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Музаффар зотларга мотам ножоиз, Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор. А. Орипов
2. кўчма Қаттиқ ташвиш, қайғу-аламли ҳолат.
-
Қайнатанинг Гулнорга ушаниш нияти улар учун катта мотам бўлди. Ойбек, Танланган асарлар
мотам сўзи қатнашган жумлалар:
Мотам тутмоқ
-
Унинг назарида, бутун Ҳирот қора ридога ўралиб, мотам тутаётгандай. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Сен кетганга мотам тутиб, йиғлашади бутун шаҳар. Баҳром ва Гуландом
МОТАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MOTAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
мотам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар